Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг ақлли ва ҳамёнбоп GPT-4 Turbo

Энг ақлли ва ҳамёнбоп GPT-4 Turbo

Фото: 4PDA

ОpenAI ўзининг GPТ-4 хусусий тил моделининг Turbo префиксли янги версиясини тақдим этди.

У катта ҳажмдаги маълумотлар билан ҳам бемалол ишлаши мумкин. Қолаверса, бир қанча фойдали хусусиятларга эга бўлиш баробарида, олдинги версияга қараганда анча ақллироқ эканлиги билан ажралиб туради.

Асосий янгилик эса олдинги версиядаги 8 000 ўрнига 128 000 контекст узунлигидир. Бу АI томонидан реал вақтда қайта ишланиши мумкин бўлган тахминан 96 000 та сўз деганидир.

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, GPТ-4 Турбога асосланган чатбот жорий суҳбат ҳақидаги маълумотларнинг бундай миқдорини ўз хотирасида сақлашга қодир.

Бундан ташқари, янги моделдан фақатгина 2021 йил сентябригача эмас, балки 2023 йилнинг апрелигача содир бўлган воқеалар ҳақида ҳам сўраб олишингиз мумкин.

Ушбу модел асосида фотосуратлардаги объектларни танийдиган ва матнни овозга айлантира оладиган иловалар яратиш мумкин.

Шу билан бирга, ҳар бир фойдаланувчининг хабарини эслаб қоладиган ёрдамчи ботларни яратиш учун Ассистантс АPI ҳам тақдим этилди.

ОpenAI бош директори Сем Алтманнинг айтишича, энди мижозлар GPТ-4 томонидан яратилган контент туфайли муаллифлик ҳуқуқи бузилганликда айбланса,компания фойдаланувчиларни бемалол судда ҳимоя қилади.

Бироқ, бу ChatGPT фойдаланувчилари ва Plus обунасга эгалари бундан мустасно.
Яна бир янгилик овозли ёзувларни матнга айлантирувчи Whisper моделининг учинчи версияси ҳам чиқарилиш арафасида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг