Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди телефон орқали фирибгарларга алданиб қолмайсиз!

Энди телефон орқали фирибгарларга алданиб қолмайсиз!

Фото: 4PDA

“Тинкофф” компанияси одамлар ўрнига кибержиноятчилар билан мулоқот қиладиган роботлар заводини ишга тушириш ҳақида маълум қилди.

Уларнинг асосий мақсади фирибгарларнинг вақтини беҳуда сарфлашдир, шунда улар одамларни алдай олишмайди.

Компания янги технология қандай ишлашига оид мисолларни тақдим этди ва кўнгиллилар ҳимоячи ботнинг яратилишда қандай иштирок этиши мумкинлигини айтди.

Агар қўнғироқ қилувчининг рақами илгари спам маълумотлар базасида рўйхатга олинган бўлса, робот ҳақиқий инсон ўрнига қўнғироқларни қабул қилади.

Қўнғироқни қабул қилгандан сўнг, бот суҳбатдош билан иложи борича узоқроқ суҳбатлашишга ҳаракат қилади.

Роботлар фирибгарларга уларнинг ҳийлалари муваффақиятли бўлишига ёлғондан умид бериш қобилиятига эга.

Алгоритмларни ишлаб чиқишда психологлар ва фирибгарликка қарши кураш бўйича мутахассислар иштирок этди.

Уларнинг ёрдами билан компания фирибгарлар билан узоқ вақт мобайнида мулоқот қиладиган виртуал одамсимон роботларни яратди.

Нейротармоқ алдаш бўйича сценарийларни, фирибгарларнинг маълум сўзларга бўлган ҳиссий реакцияларини, шунингдек, уларнинг суҳбатни давом эттиришга ишонтирувчи триггер ибораларини аниқлай олади.

Роботлар суҳбатдошнинг ибораларини таҳлил қилиш асосида маълум бир жавоб тўғрисида қарор қабул қилади ва суҳбатни ўз хоҳишига давом эттириши мумкин. Шундай қилиб, режага кўра, фирибгарнинг ўзи қурбонга айланади.

Телефон роботларининг овозлаштиришда “Тинкофф” ходимлари ва профессионал дубляж актёрлари иштирок этишди.

Ҳозирда бу хизмат бета-синов режимида. Яқин келажакда ундан барча бирдек фойдаланиши мумкин. Бунинг учун қонғироқлар менюсида "робот заводини улаш" буйруғини танлашингиз керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг