Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энди футбол чемпионатида роботлар тўп суради  

Энди футбол чемпионатида роботлар тўп суради  

Фото: Hi-tech.mail.ru

Калифорния университети ARTEMIS одамсимон роботларини тақдим этди. У анча тезкор бўлиб, сониясига 2,1 метргача югура олади. Шунинг учун ҳозирда Франциядаги RoboCup 2023 футбол чемпионатига тайёрланмоқда.

ARTEMIS Лос-Анджелесда ишлаб чиқилган. Ясашда одам мушаклари каби қуришга эътибор берилган ва шу жиҳати ила бошқа компания роботларидан ажралиб туради.

Шунингдек, у шовқин солмаслиги ҳам бошқалардан афзалдир. Оёқларига куч бериб турадиган датчиклар ўрнатилган, бу мувозанатни сақлашга ёрдам беради. Гироскоп ва камералар атроф-муҳитни яхши идрок қилишга кўмаклашади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг