Энди Apple сиз ҳақингизда асар ёзади

Apple компанияси шахсий кундалик иловасини қайта ихтиро қилди. Бу гал у иловага АI қўшди ва уни Journal деб номлади. Journal шу йил охирида сотувга чиқарилади.
Куни кеча бўлиб ўтган тадбирда Apple бошқа янгиликлар қаторида ушбу иловани ҳам тақдим этди.
Илова сизнинг кун давомида бажарган ишларингиз, ҳаётингиздаги унутилмас воқеаларни мухрлаб боради.
Қолаверса, смартфоннинг ўзи кундалик ёзишингиз учун турли ғояларни тақдим этади.
Дастур фойдаланувчи ҳаётидаги баъзи муҳим воқеаларни белгилаш учун хариталар (геолокация), мусиқа плейери, фото ва видео галереяси, подкастлар, контактлар ва бошқаларни ўз ичига олган турли иловалардаги маълумотларни таҳлил қилади. Албатта, бу борада унга АI ёрдам беради.
Масалан, илова саёҳатларда олинган фотосуратлар ва видеоларни бирлаштира олади ва сизга бу ҳақда қандайдир эслатма ёзишни таклиф қилади.
Фойдаланувчининг ўзи қайси иловаларидан маълумот олишни танлаши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter