Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Эъзоза Турғунова

«Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!»

ChatGPT ўзи нега керак?(видео)

Яратилганидан ҳеч қанча вақт ўтмай, аллақачон тилларда достон бўлишга улгурган ChatGPT бугун қаҳвахонамиз меҳмони.

ChatGPT прототип сифатида 2022 йил 30 ноябрда ишга туширилганига қарамай кўплаб соҳаларда уддабуронлиги ва ҳозиржавоблиги билан тезда омма эътиборини тортди. ChatGPT чиққандан кейин эса OpenAI нақ 29 миллиард долларга баҳоланди.

Чатботнинг асосий вазифаси инсон суҳбатдошига тақлид қилиш бўлсада, журналистлар ChatGPTнинг кўплаб қирралари, жумладан, компютер дастурларини ёзиш ва диск раскадровка қилиш қобилиятини ҳам алоҳида қайд этишди.

ChatGPT мусиқа, ссенарй, ҳикоя ва иншолар яратиш, тест саволларига жавоб бериш шеър ва қўшиқ матнини ёзиш каби бир қатор вазифаларни бемалол бажара олади.

Кўпгина чатботлардан фарқли ўлароқ, ChatGPT суҳбатда унга берилган олдинги кўрсатмаларни эслаб қолади. Аммо баъзан унинг ақлга сиғмайдиган даражада нотўғри жавоб беришини ҳам OpenAI тан олади.

Мутахассисларнинг фикрича, ChatGPT чат боти ва шунга ўхшаш ишланмалар келажакда бир қатор касб эгаларининг нонини яримта қилиши мумкин.

Нейротармоқларнинг ривожланиши туфайли бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин бўлган 10 та оммалашган касблар сирасига эса дастурчилар, журналистлар, юридик маслаҳатчилар, маркетологлар, ўқитувчилар, молиявий таҳлилчилар, трейдерлар, график дизайнерлар, бухгалтерлар ва ёрдамчи ходимлар киради.

Аммо айрим таҳлилчилар "биз бу воситаларни ёрдамчи сифатида кўришимиз керак, ходимни тўлиқ алмаштириш фикрига ишониб қолиш тўғри эмас", дейишмоқда.

Шундай экан, ChatGPT ишингизни олиб қўйишидан у қадар қўрқмасангиз ҳам бўлаверади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг