Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Apple очиқ кодли “нейрофотошоп”ни тақдим этди

Apple очиқ кодли “нейрофотошоп”ни тақдим этди

Фото: Apple

Apple компанияси Калифорния университети тадқиқотчилари билан ҳамкорликда MGIE нейротармоғини тақдим этди.

Унга фотосуратларни юклаб, одатий созламалар билан эмас, балки табиий тилдаги матнли буйруқлар билан таҳрирланади.

Сервис ҳозирча фақат инглиз тилида ишлаяпти. Журналистларнинг ёзишича, MGIE саволларни нисбатан аниқ тушунади ва қуйидагиларни бажара олади:

  • Филтрларни қўллаш
  • Расмларни кадрлаш, буриш
  • Фотодаги алоҳида объектларни таҳрирлаш
  • Тасвирни тиниқлаштириш, ёрқинлиги ва рангларини ўзгартириш

Масалан, нейротармоқдан кишининг юзини кичрайтириш, Ойни янада тиниқ кўрсатиш, кийимлардаги ёрқин рангларни пасайтиришни сўраш мумкин. MGIE фотодаги объектларни ўзи аниқлайди ва сўров асосида ўзгартиради ёки суратни тўлиқ таҳрирлайди.


9To5Mac портали синов тариқасида нейротармоққа фотосуратни жойлашди ва “осмонни сал қизғишроқ қилиб бериш”ни сўрашди. Натижани юқоридаги ва пастдаги фотоларга қараб билишингиз мумкин.

MGIE ҳали расман алоҳида сервис мақомига эга эмас — унинг чиқувчи кодини GitHubдан кўчириб олиш мумкин, ишчи демо шакли HuggingFace компанияси сайтида жойлаштирилган. Apple нейротармоқдан ўз қурилмаларидан фойдаланадими-йўқми — ҳозирча номаълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг