Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Alibaba чат-бот орқали ўз бизнесини ривожлантирмоқчи

Alibaba чат-бот орқали ўз бизнесини ривожлантирмоқчи

Фото: Habr.com

Alibaba ўз хизматларига ChatGPTнинг муқобилини кирита бошлади. Бу Tongyi Qianwen номли тил моделидир.

Нейротармоқдан фойдаланиш бир ой аввал ишга тушган. Кейинроқ уни бизнес хабарлар алмашинувчи DingTalk хизматига ҳам олиб кириш ниятидалар. Йил охиригача тил моделига қўшимча функциялар киритилади. Масалан, мультимедияли контентларни реал вақт давомида инглиз тилидан хитой тилига таржима қилиш имконияти жорий этилади. Хизмат Google Chrome браузери учун ҳам амал қилади.

Компания бизнесда ўсишга эришиш учун сунъий интеллект қобилиятларидан фойдаланишга зўр бериб ҳаракат қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг