Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2032 йилда нималар бўлишини билганингизда эди...

2032 йилда нималар бўлишини билганингизда эди...

Фото: Telegram

Bloomberg Intelligence таҳлилчиларининг ҳисоботида айтилишича, генератив сунъий интеллект бозорининг даромадлари 2032 йилга бориб 1,3 триллион долларгача ошиши мумкин.

Бу 2022 йилда 40 миллиард долларлик фойда келтирган ҳозирги бозордан 32 баравар кўпдир.

Таҳлилчиларнинг фикрича, генератив сунъий интеллект сектори 10 йил ичида тезлик билан ўсишни бошдан кечиради, натижада эса технология сектори иш услубини тубдан ўзгартириши мумкин.

Bloombergнинг ҳисоб-китобларига кўра, сектор 10 йил давомида 42 фоизга ўсиши мумкин, бу эса нейрон тармоқларни ўқитиш учун инфратузилмага, шунингдек, сунъий интеллект моделлари, реклама ва бошқа хизматларга эга қурилмаларга бўлган талабнинг ошишидан дарак беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг