Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Telegram Европа Иттифоқи қонунларига бўйсуниши мумкин

Telegram Европа Иттифоқи қонунларига бўйсуниши мумкин

Bloomberg Рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни (DSA) амалга ошириш учун масъул бўлган Европа Иттифоқи расмийлари Telegram мессенжерини қонунга мувофиқ келадиган онлайн платформалар рўйхатига киритиш учун яна бир даъвогар сифатида кўриб чиқаётганини маълум қилди.

Бу мессенжернинг фаол фойдаланувчилари сонига боғлиқ. Telegramнинг расмий баёнотларига кўра, платформанинг Европадаги фаол фойдаланувчилари сони 45 миллион кишини ташкил этади, бу DSA мезони ҳисобланади. Буни мессенжернинг Европа Иттифоқидаги вакили Bloomberg билан суҳбатда тасдиқлади.

Бироқ ЕИдаги тартибга солувчилар, номаълум сабабларга кўра, Telegram билан музокаралар олиб бораётган бўлсалар-да, мессенжернинг 41 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчилари борлигига ҳамон шубҳа қилишмоқда.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқининг барча ҳаракатлари дезинформация тарқалишига қарши курашга қаратилган, шунинг учун хизматларга қатъий талаблар қўйилади. Шу билан бирга, мессенжер вакиллари платформа нотўғри маълумот тарқатувчи эмаслигини таъкидламоқда, чунки Telegram иши алгоритмларга таянмайди.

Ҳозирда Европа регуляторлари ва мессенжер ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг