VPN технологияси нима учун керак?
VPN "хусусий виртуал тармоқ" бўлиб, интернет орқали бир ёки бир нечта тармоқ уланишларини таъминлайдиган технологияларнинг умумий номи.
VPN технологияси нима учун керак бўлади?
Фойдаланувчи бирор сайтга кирганида, унинг ҳаракати провайдер серверида акс этади ва провайдер унинг интернетдаги фаолияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлади. VPN орқали кирилганида эса бошқа IP-манзил кўрсатилгани учун фойдаланувчининг қандай сайтларга кирганини аниқлаб бўлмайди.
VPN айниқса бепул Wi-Fi орқали интернетга уланиб, кейин банк картаси ҳақидаги маълумотлар ўғирланишидан азият чекадиганлар учун ниҳоятда фойдали.
Шунингдек, VPN сизга ҳорижий ресурслардан фойдаланиш имкониятини ҳам беради.
VPN ҳам, прокси ҳам маълум даражада сизнинг IP манзилингиз ва шахсий маълумотларингизни яширади, аммо VPN фақат барча маълумотларни шифрлаш имкониятига эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter