Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик талабалар YouTube’дан видеоларни таржима қилиш ва дубляж қилиш учун сайт яратдилар

Ўзбекистонлик талабалар YouTube’дан видеоларни таржима қилиш ва дубляж қилиш учун сайт яратдилар

Фото: t.me/inha_uz

Тошкентдаги Инҳа университети талабалари YouTube’даги исталган видеони тез таржима қилиш ва реал вақт режимида ўзбек тилига дубляж қилиш учун сайт яратдилар.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 4-курс талабалари Зиямова Мафтуна, Aлкамян Давид, Рахимова Малика ушбу ишланмаси билан «UZ-NLP Challenge» ҳакатонида 2-ўринни эгалладилар. Hackathon доирасида жамоа YouTube’даги исталган видеони реал вақт режимида тезкор таржима қилиш ва ўзбек тилига дубляж қилиш учун «Dubby» веб-сайтини ишлаб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, «UZ-NLP Challenge» – сунъий интеллект ва математик тилшуносликка бағишланган ҳакатондир. Иштирокчилардан ўзбек тилидаги овозли маълумотлар асосида илова, бот ёки бошқа дастурий маҳсулот яратиш талаб қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг