Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Twitterда шахсий хабарлар март ойи охиригача тўлиқ шифрланади

Twitterда шахсий хабарлар март ойи охиригача тўлиқ шифрланади

Фото: Habr.com

Twitter шу ойда шахсий хабарлар алмашинувини шифрлашни йўлга қўймоқчилигини эълон қилди. Ушбу янгилик фойдаланувчиларга индивидуал хабарларга жавоб бериш ва исталган эможилардан фойдаланиш имкониятини беради, деб ёзди TechCrunch.

Маск шахсий хабар алмашишни яхшилаш ва хавфсизроқ қилиш истагини бир неча бор таъкидлаган, аммо ҳозиргача Twitter ходимлари платформадаги ҳар қандай шахсий суҳбат мазмунини ўқишлари мумкин эди. Шифрлаш айнан қандай амалга оширилиши ҳозирча номаълум. Шахсий ёки гуруҳ чатлари учунми, стандарт платформага ёки ихтиёрий хусусиятга айланадими — аниқ эмас.

Журналистларнинг эслатишича, шифрланган шахсий хабарлар Twitter учун, умуман олганда, янгилик эмас. Ижтимоий тармоқ улар устида ишлашни 2018 йилда бошлаган, бироқ кейин ўз ташаббусидан воз кечган. Ўтган йили илова тадқиқотчиси Жейн Манчун Вонг платформа янги раҳбарлик остида ушбу хусусият устида ишлашни давом эттирганлигини кўрсатадиган янги кодни очганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг