Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркий давлатлар ташкилоти АКТ вазирларининг IV йиғилиши бўлиб ўтди

Туркий давлатлар ташкилоти АКТ вазирларининг IV йиғилиши бўлиб ўтди

Фото: Mitc.uz

Бугун Самарқанд шаҳрида ICT Week Uzbekistan-2022 доирасида Туркий давлатлар ташкилотининг АКТ бўйича масъул вазирларининг IV йиғилиши ташкил этилди.

Йиғилишни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов олиб борди.

Йиғилишда ТДТ бош котиби Бағдод Амреев, Қозоғистон Республикаси рақамли ривожланиш, инновациялар ва аерокосмик саноат вазири Багдат Мусин, Қирғизистон Республикаси рақамли ривожланиш вазири Талантбек Иманов, Озарбайжон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизмати ва ижтимоий инновациялар давлат агентлиги (“ASAN Service”) раиси Улви Меҳдиев, Озарбайжон Республикаси рақамли ривожланиш ва транспорт вазири ўринбосари Ровшан Рустамов, Туркия Республикаси Транспорт ва инфратузилма вазири ўринбосари Омер Фатиҳ Саян, Туркия Республикаси Президенти ҳузуридаги Рақамли трансформация идораси (ДТО)дан Шеима Ўзкан хоним иштирок этишди.

Томонлар мавжуд ишчи гуруҳлар доирасида рақамли инфратузилма, электрон ҳукумат ва электрон хизматлар ҳамда киберхавфсизликни ривожлантириш бўйича АКТ соҳасидаги жорий ҳамкорликни баҳолайди, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти рақамли инновациялар каталогини жорий этиш, Сан-Францискода “Turkic IT House”ни ташкил этиш, “Ақлли шаҳар” технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш доирасида IT-мутахассислар учун платформа яратиш, аъзо давлатлар ва кузатувчилар стартапларини янада рағбатлантириш ва келгусида кибержиноятларни ўрганиш бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам механизми ҳамкорлигини йўлга қўйиш каби масалаларни муҳокама қилди.

Шунингдек, вазирлар ва вазир ўринбосарлари томонидан 2022-йил 24-25-октабр кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган ICT Week Uzbekistan-2022 доирасида “Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ўртасида АКТ соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми”нинг якуний таҳрири қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг