Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Техника ишлаши, одамлар ўйлаши керак

Техника ишлаши, одамлар ўйлаши керак

Меҳнати техникага юкланган одам тежалган вақти ҳисобига кўпроқ фикрлаши, турли ғояларни амалга ошириши, режалар тузиши мумкин.

Бундан буёғига электрон ҳукумат яшаш тарзимизни қулайлаштириш баробарида "Техника ишлаши, одамлар ўйлаши керак" деган тамойилни ҳаётимизга татбиқ этишга ҳам ёрдам беради.

Масалан, my.gov.uz хизматларидан фойдаланиш орқали уйда ёки ишхонада ўтирган жойингизда:

- Кўчмас мулк ижара шартномасини солиқ органларига ҳисобга қўясиз.

- Ўзингизга тегишли ер участкаларини хусусийлаштирасиз.

- Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштирасиз.

- Тураржойда доимий ёки вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшовчилар сони тўғрисида маълумотнома оласиз.

- Йўқолган ва яроқсиз ҳолга келган диплом ва шаҳодатнома дубликатини оласиз.

- Ижро ҳужжати бўйича қарздорликни текширасиз.

- Оила маълумотларини таҳрирлаш учун ариза юборасиз.

- Меҳнат дафтарчасидан кўчирма оласиз.

Ва бу ҳаммаси эмас. Қоғозбозлик ва югур-югур билан битадиган ҳар қандай давлат хизмати бўйича my.gov.uz порталига онлайн мурожаат қилиб кўринг. Юқори эҳтимол билан ишингиз, албатта, битади...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг