Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сув ости интернет кабеллари зилзилани олдиндан сезади

Сув ости интернет кабеллари зилзилани олдиндан сезади

Фото: "Naukatv.ru"

Атлантика океани туби бўйлаб ётқизилган интернет кабеллари содир бўлиши кутилаётган зилзилаларни олдиндан башорат қила олади. Оптик толали кабеллар океан туби бўйлаб узоқ қитъаларни боғлайди ва халқаро интернет-трафикнинг аксарияти шу кабеллар орқали ўтади.

Бу ишга Миллий физика лабораторияси ва Эдинбург университети, “Google” ва “Istituto Nazionale di Ricerca Metrologica” тадқиқотчилари гуруҳи биргаликда бош-қош бўлдилар. Улар денгиз тубини мавжуд сув ости телекоммуникация инфратузилмасини ўзгартирмаган ҳолда минглаб датчиклар билан жиҳозлаш мумкинлигини исботладилар.

Ихтиро сув ости инфратузилмасига ҳеч қандай ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни талаб қилмайди. Сейсмометрларга асосланган мавжуд тармоқларда янги усулдан фойдаланиш глобал зилзила мониторинги инфратузилмасини сезиларли даражада кенгайтиради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг