Хакерлар ўғриликнинг янги усулига “Шайтон” деб ном беришди
Хакерлар кабелларни антеннага айлантириш орқали шахсий компютерлардан маълумотларни ўғирлашнинг янги усулини топишди. Бу Исроилдаги Бен-Гурион университети мутахассислари томонидан аниқланди.
SATA - қаттиқ дисклар, оптик дисклар ва бошқа хотира қурилмаларини компьютерга улаш учун интерфейс. Янги усулнинг ҳийласи шундаки, “шайтон”-кабелларни симсиз маълумотларни ўғирлаш мақсадида антеннага айлантириш мумкин. Уни фаоллаштириш учун компьютерга махсус дастур юклаб олиниши керак.
Электромагнит шовқин ҳосил бўлса, кабел антеннага айланади ва 6 гигагерцли частотада сигнални узатади. Узатиш диапазони бир метр билан чекланган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter