Смартфон учун энг нокерак аксессуарлар қайси?

SlashGear нашри смартфонлар учун энг нокерак аксессуарларни маълум қилди.
Биринчи ўринда смартфондан расмларни чиқариб олувчи симсиз принтер турибди. Чунки унда расмлар тезкор равишда қўлингизда бўлишига қарамай сифат жиҳатдан оқсайди. Барибир у орқали яхши расмга эришолмагандан кейин сотиб олмаган маъқул.
Яна бир фойдасиз танлов батареяли ғилофлардир. Кўпчилик ундан смартфонни қувватлантириб олишга қизиқади, лекин бундай ғилоф билан телефон оғир ва қўпол бўлиб кетиши-чи?
Телефонда олинган суратларни сифатли қилиб берувчи линзалар ҳам сафсатадан ўзга нарса эмас. Замонавий смартфонлар камераси шундоғам яхши, қўшимча қўллаб-қувватловга муҳтож эмас.
Мазкур нашр ўтган йили гаджет фойдаланувчилари орасида сўровнома ўтказганида кўпчилик бефойда қурилмалар қаторида ақлли колонка ва симсиз қулочинни айтган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter