Робо-такси жиддий автоҳалокатларсиз 1,6 миллион км масофани босиб ўтди
Робо-такси ишлаб чиқарувчи Waymo компанияси жорий йилнинг январь ойида автоном ҳайдаш 1,6 миллион километрдан ошиб кетганини маълум қилди. Компания ҳаракат хавфсизлиги бўйича маълумотлар билан ҳам бўлишди - бу вақт оралиғида бор-йўғи 20 та бахтсиз ҳодиса юз берди ва уларнинг барчаси жиддий эмас, жароҳатларсиз кечган.
Бахтсиз ҳодисаларнинг ҳар бири бир ёки бир нечта йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ёки бошқа транспорт воситаси ҳайдовчиларининг хавфли хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. Waymo ҳар сафар тўпланган хавфсизлик маълумотларини эълон қилиш орқали ўз рақибларини ортда қолдирмоқда.
Стартап 2009 йилда Alphabet томонидан ўзини ўзи бошқарадиган автомобиль лойиҳаси сифатида ишга туширилган. 2016 йилда Google лойиҳаси расман Waymo номини олди. Ўшандан бери компания бир нечта штатларда турли хил ўзини ўзи бошқарадиган машиналарни синовдан ўтказди.
У ишга тушганидан бери Аризона штатидаги Чандлер аҳолисидан ҳайдовчисиз саёҳатлар учун ҳақ олиб келаётган эди, энди эса Сан-Францискода ишга туширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter