Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Реалликнинг рақамли трансформацияси (ВИДЕО)

Бугун, 7 февраль – «Халқаро интернет хавфсизлиги» куни муносабати билан Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида «Реалликнинг рақамли трансформацияси: муаммо ва ечимлар» мавзусида амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференцияни ўтказишдан кўзланган мақсад – шиддат билан ўзгариб бораётган рақамли муҳит шароитида медиа манипуляциядан, фейклар таъсиридан сақланишнинг янги усуллари, дезинформация, мисинформация, малинформация қолаверса, медиа-ахборот саводхонлигининг технологик ва психологик асосларини талабалар ва эксперт-мутахассислар иштирокида ўрганишга қаратилган.

Шунингдек, бугун ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган ёлғон ахборотлар ва уларнинг инсон руҳиятига таъсири, айнан шундай муаммоли вазиятларда журналист қандай йўл тутиши, нималарга эътибор қаратиши лозимлиги тўғрисида ҳам таҳлилий мисоллар билан муҳокамалар ўтказилиб, ўзаро фикр алмашилди.

Бугунги журналистиканинг энг илғор кўриниши интернет журналистика экани ҳеч биримизга сир эмас. Сабаби, матбуот ёки телеканалларда бирор хабар чиққунига қадар ижтимоий тармоқларда аллақачон кенг муҳокама қилинган бўлади.

Демак, биз бугун ёш журналистларга ресурслардан тўғри фойдаланиш йўллари ҳамда шаффофликни таъминлашлари лозимлигини тушунтиришимиз зарур. Айнан шундай амалиётчилар билан ташкил этилган учрашувлар улар учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади.

Умид қиламизки, мазкур амалий конференция бўлажак журналистларнинг билим, малака ва тажрибасини, қолаверса, меҳнат самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг