Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Рақамли технологиялар: соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши кураш (Видео)

Рақамли технологиялар: соҳадаги ҳуқуқбузарликларга қарши кураш (Видео)

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти томонидан «Минтақавий мулоқот» ХNNТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 2022 йилнинг 6 апрель куни «Hilton» меҳмонхонасида «Рақамли технологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Конференцияда ушбу соҳадаги халқаро ва маҳаллий экспертлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Олий суд, Марказий банк, Бош прокуратура, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва бошқа ташкилот ҳамда идоралар вакиллари, олимлар, амалиётчи ҳуқуқшунослар ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Хусусан, халқаро экспертлардан Митя Джермол ўз маърузасида давлат бошқарувида сунъий интеллектдан фойданишнинг ўзига хос хусусиятларига оид Словения давлати тажрибасига, Марко Гробелник сунъий интеллектдан фойдаланишга доир халқаро ҳуқуқий тартибларга, Зия Фарукий болаларни эксплуатация қилиш бўйича «Битcоин» томонидан молиялаштирилган кибержиноятларни текшириш усулларига, Шардул Десай ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан бузғунчи хакерлик дастурларига жавоб қайтариш йўлларига, Добран Божич Ахборот хавфсизлигини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалаларига тўхталиб ўтдилар.

Миллий экспертлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитаси раиси И.Абдуллаев «Рақамли технологиялар соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга доир қонунчиликнинг шаклланиши ва трансформацияси жараёнлари: сабаб-оқибат боғлиқлиги», Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директор ўринбосари Х.Худайбердиев «Ривожланиб бораётган ўзбек блогосферасида ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим жиҳатлари», Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти директор ўринбосари А.Расулев «Ўзбекистон Республикасида рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий сиёсат», Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ходими А.Разиков «Рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларни тергов қилиш устидан прокурор назорати», Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти ходими У.Авилов «Ахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларни тергов қилиш хусусиятлари: таҳлил ва муаммолар», Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутахассиси О.Талипов «Электрон тўлов тизимларида ҳуқуқбузарликлар ва уларни олдини олиш чоралари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази вакили Б.Усманов «Шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланишни ҳуқуқий тартибга солиш» мавзусидаги маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбир давомида Ўзбекистонда рақамли технологиялар соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича муаммолар муҳокама қилинди, ахборот хавфсизлигига эришишда сунъий интеллект технологияларининг ролини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилди, шунингдек, мазкур соҳада келгусида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг