Президент сайтининг сохта нусхаси: Текин пишлоқ қопқонда бўлади!

Бугунги кунда Телеграмда бир хабар тарқалмоқда. 1 мартдан бошлаб кимнинг ёш боласи бўлса, ўша оилага ҳар ойда 650 минг сўм пул тўланади, истасангиз сиз ҳам қуйидаги сайтга кириб, пулингиз олишингиз мумкин, дейилади ёлғон хабарда.
Uz-prezident.link манзилида сохта Президент сайтининг нусхасини ясашган.
У ерга кириб, фарзандингиз маълумотини қолдирасиз, шундан сўнг сиздан пластик рақами ва амал қилиш муддатини сўрайди, кейин эса келган SMS-кодни киритинг дейди.
Буёғи нима бўлиши маълум. Қарабсизки, фирибгарлар пластикдаги барча пулингизни ечиб олади.
Фалон нарса ютдингиз, пистон акцияда ғолиб бўлдингиз, марҳамат, текин пулни об қолинг, мукофотга кеб қолинг, деб сизга ёзишса, дарров ишониб кетаверманглар, илтимос.
Европада ёки Африканинг қайсидир давлатида миллиардер бобонгиз ёхуд узоқ қариндошингиз сизга миллион доллар мерос қолдирди, деса ҳам ишониб кетаверманглар, илтимос, деб огоҳлантиради блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter