Нейротармоқ наздидаги энг чиройли аёл ва энг келишган эркак қандай бўлади?

Гўзалликни ҳар ким ўзича тушунади. Бугунги кун нейротармоқларида ҳам дид шаклланмоқда. NordChem косметик бренди дунёдаги кўркам инсонлар қиёфасини аниқлаш учун Midjourney нейротармоғига мурожаат қилди.
Маълум бўлдики, нейротармоқ наздида Ер юзидаги энг гўзал қизда тўқ рангли узун жингалак соч, жигарранг бодом кўз, қуюқ қош, қалин лаб, буғдойранг ва сепкилли юз бўлиши керак. Келишган эркакни эса очроқ рангдаги тери ва кўз, ёноқ суяклари бўртиб чиққан қиррали юз истарали қилади. Эркакларга кўпроқ маъюс, жиддий нигоҳлар ярашар эмиш.
Нейротармоққа бундай тушунчаларни сингдириш олдидан ижтимоий тармоқларда энг кўп лайк йиққан юзлар тўпланиб, таҳлил қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter