Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Microsoft ChatGPT ўрнатилган браузерни тақдим этди: қаердан юклаб олиш мумкин?

Microsoft ChatGPT ўрнатилган браузерни тақдим этди: қаердан юклаб олиш мумкин?

ChatGPT пайдо бўлганидан кейин компания OpenAI билан яқиндан ҳамкорлик қила бошлади. Энди Microsoft’нинг хусусий браузерида қисқача тавсиф асосида матн ҳосил қилувчи ўрнатилган нейрон тармоқ мавжуд.

Компания ўз маҳсулотини "бутунлай янги Bing қидируви" деб атайди. Энди Bing браузерида фойдаланувчи иккита қидирув вариантини танлаши мумкин: манбаларга классик ҳаволалар ёки ChatGPT’дан тайёр натижа. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, келажакда қидирув тизимининг эскирган кўриниши олиб ташланади ва фақат нейрон тармоқ натижалари қолади.

Bing’нинг янгиланган версияси "New Bing" деб номланган. AI чат браузери 1000 белгигача бўлган сўровларни кўриб чиқишга қодир. У 100 та тилда ишлайди.

Энди, Bing браузери орқали нафақат қидирувни амалга оширишингиз, балки кодни таҳрирлаш, индивидуал овқатланиш режаларини яратиш (нейрон тармоқ хоҳишингизни ҳисобга олади), сўровларингизга мувофиқ саёҳат режаларини ташкил қилиш мумкин. Бундан ташқари, PDF файлни Bing’га юкласангиз, дастур қисқача конспект яратади. Браузер билан симбиоздаги нейрон тармоқ қидирувни янада индивидуал қилади.

Хоҳлаганлар "New Bing"ни юклаб олиш учун ҳавола орқали сўров қолдиришлари мумкин. Microsoft уни ишга тушириш мумкин бўлганда билдиришнома юборади. Компаниянинг таъкидлашича, ChatGPT Bing томонидан синовдан ўтказилгандан сўнг машҳур Edge браузерида ҳам пайдо бўлади. Келажакда AI чати Windows тизимига илова ичидаги ёрдамчи сифатида ўрнатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг