IT Саводхонлик: Мантиқий амаллар
Мантиқ(логика) – бу “фикрлаш илми” атамасига мос келади ва “мулоҳаза” (сўз, фикр, нутқ, ақл) деган маънони англатади. Шунингдек Мантиқ — тўғри тафаккур юритишнинг асосий қонунлари ва шакллари ҳақидаги фан.
Мулоҳаза – бу рост ёки ёлғонлиги ҳақида сўз юритиш мумкин бўлган дарак гапдир.
Мисол учун:
A = “Бугун 14 сентябрь”
Б = “Бугун ёмғир ёғябти”
C = “15 ни 3 га бўлсак 5 га тенг бўлади”
Д = “Эверест - бу дунёдаги энг баланд тоғ”
Мумкин эмас:
1-қоида: Сўроқ ва ундов гаплар мулоҳаза ҳисобланмайди. Биз қуйидаги гапларни мулоҳаза дея олмаймиз.
A = “Aзиз бугун PDP га келасанми?”
Б = “Яшасин янги йил байрами!”
C = “Aнвар сенинг ёшинг нечада?”
2-қоида: Баъзи жумлаларнинг рост ёки ёлғонлигини бир қийматли
аниқлаш мумкин эмас.
A = “Лолахон чиройли қиз”
Б = “Дастурлаш қийин касб”
C = “Бугун ҳаво яхши эмас”
3-қоида: Шундай жумлалар ҳам борки, уларнинг таркибида умумий номлар номаълумлар иштирок этади.
A = “sin(x) + cos(x) = 0”
Б = “х сон y сонга бўлинади”
C = “х Норин туманининг маркази”
Билиб олинг!
Мантиқий мулоҳазалар тузилиши жихатдан асосий икки хил гуруҳга бўлинади ва қуйдагича ифодаланади:
➢ Содда мулоҳаза;
➢ Мураккаб мулоҳаза.
Мисол учун
Бирор шарт ёки усул билан боғланмаган ҳамда фақат бир ҳолатни ифодаловчи мулоҳазалар содда мулоҳазалар дейилади.
A = “Aзиз сузишга боради”
Б = “Aзиз PDP Academyda foundation курсида ўқийди”
Мисол учун
Икки ва ундан ортиқ содда мулоҳазалардан ташкил топган мулоҳаза мураккаб мулоҳаза дейилади.
A = “Aзиз PDP да ўқийди ва сузишга ҳам боради”
Б = “Бугун қор ёки ёмғир ёғиши мумкин”
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter