iPhone’даги шрифтларни қандай ўзгартирса бўлади?

Ишлаб чиқувчи iOS 16 версияларидан биридаги бўшлиқдан фойдаланган ва стандарт Apple шрифт форматини бир нечта ноодатий вариантларга ўзгартирган. Улар орасида эски Samsung смартфонларида учратиш мумкин бўлган ғалати шрифт Choco Cooky ҳам бор эди.
Жуовей Чжан (Zhuowei Zhang)шрифтни қайта ёзиш учун махсус дастурни тақдим этди. У iOS 16.1.2 ва ундан олдинги версияларида ишлайдиган қурилмаларга таъсир қилувчи CVE-2022-46689 эксплуатацияси билан ишлайди. iOS 16.2 версиясида у аллақачон тузатилган, деб ёзади 9то5Маc.
Эслатиб ўтамиз, энди стандарт iOS шрифти San Francisco ҳисобланади. Тизим уни сукут бўйича ишлатади. Энтузиаст тажриба ўтказишга қарор қилди ва ўрнига янги шрифтларни юклади. Улар орасида DejaVu Sans Condensed, Serif, Mono ва Choco Cooky бор еди. Охиргиси, эҳтимол, энг қизиқарли. Илгари бу шрифт Samsung смартфонларида олдиндан ўрнатилган эди.
Ишлаб чиқувчининг аниқлик киритишича, ўзгартириш iOS’даги матннинг фақат бир қисмига таъсир қилади, чунки тизимнинг бошқа қисмлари турли шрифтлардан фойдаланади. Ҳар ким ўз ҳаракатларини такрорлаши мумкин. Жараён хавфсиз ва қурилмани бузмасдан амалга оширилади, аммо тизим шрифтини алмаштиришдан олдин смартфоннинг захира нусхасини яратган маъқул.
Қандай такрорлаш керак
Чжан иловаси жейлбрейкни талаб қилмаса-да, уни iPhone ёки iPad’да ишга тушириш осон эмас. Бунинг сабаби шундаки, Xcode лойиҳасини ўзингиз компиляция қилиш ёки уни қурилмангизга ўрнатиш учун IPA файлини ишлаб чиқувчи сертификати билан қўлда имзолашингиз керак.
Лойиҳа ҳақида қўшимча маълумот, жумладан унинг манба коди GitHub’да мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter