Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инҳа университети талабалари Дубайдаги танловда 136 минг доллар ютиб олишди

Инҳа университети талабалари Дубайдаги танловда 136 минг доллар ютиб олишди

Фото: ИНХА

2023 йил 13 февраль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларидан ташкил топган «IUT ENGINEERS» жамоаси БAAнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган «World Government Summit 2023» доирасида ўтказилган нуфузли «Global Best M-GOV» танловида Ўзбекистон номидан иштирок этдилар.

«IUT ENGINEERS» жамоаси Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг беш нафар талабасидан иборат: Жавоҳир Шомуратов, Aзизулло Темиров, Валишер Aлишеров, Хусан Рашидов ва Меҳрол Базаров. Талабалар «Global Best M-GOV Award» танловида 1027 та жамоа орасида фахрли иккинчи ўринни эгалладилар ва «Don't waste» лойиҳаси билан соврин жамғармаси 136 000 AҚШ доллари бўлган пул мукофотини қўлга киритдилар.

«Don't waste» мобил илова бўлиб, фойдаланувчи тез ва осон ёрдамга муҳтожларга турли ёрдамлар бериш, жумладан, озиқ-овқат эҳсон қилиш каби имкониятларни тақдим этади. Шунингдек, фойдаланувчилар фермерларга чорва молларини боқишлари учун озиқ-овқат чиқиндиларини улашишлари ҳам мумкин. Ушбу хусусиятлар билан «Don't waste» иловаси озиқ-овқат чиқиндилари ва иссиқхоналар салбий таъсирининг олдини олиш каби муаммоларга ечим бўла олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг