Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳайдовчисиз машинани масофавий бошқариш Kia электромобилида синаб кўрилди

Ҳайдовчисиз машинани масофавий бошқариш Kia электромобилида синаб кўрилди

Фото: 3dnews.ru

Vay немис стартапи Европа йўлларида транспортни масофавий бошқариш ҳуқуқини қўлга киритган илк компания саналади. Ундаги тизимга кўра оператор ҳаракатни монитор ва манипуляторлар ёрдамида бошқа жойдан туриб бошқаради.

Дастур Гамбург шаҳрида аввалдан белгиланган йўналиш бўйича амалга оширилади. Ҳайдовчисиз такси мижозни истаган жойига олиб бориб қўяди, сўнг буюртма бўйича бошқа йўловчининг олдига боради.

Бу технология устида ишлаш ва ёпиқ жойларда синовдан ўтказиш 3 йил вақт олди. Синов тариқасида Kia электромобилидан фойдаланилди. Стартапни ривожлантириш учун 100 миллион доллар сармоя киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг