Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гаджетларга қарамликнинг яна бир салбий таъсири маълум бўлди

Гаджетларга қарамликнинг яна бир салбий таъсири маълум бўлди

Фото: Zenbuyer.ru

Хитой олимлари смартфонга қарамлик ижодий қобилиятни пасайтиришини аниқладилар. Гаджетларга муккасидан кетиш маълумотлар қабули ва ижодий фикрларни сўндирар экан.

Тадқиқотда 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган 48 та талаба қатнашди. Аввало The Smartphone Addiction Scale (SAS) сўровномаси ёрдамида смартфонга қарамлик даражаси аниқланди. Натижа асосида иштирокчилар юқори ва паст даражада қарамлар гуруҳига бўлинди.

Сўнг уларга яратувчанлик ва ижодкорлик қобилиятларини қўллаш лозим бўлган вазифа топширилди. Маълум бўлдики, смартфонга ўта қарам бўлган ёшлар вазифани уддалаб бажаролмадилар. Бу гуруҳдаги талабаларнинг бир қисми мобиль ўйинлар, қолган қисми эса ижтимоий тармоқларсиз яшай олмайдиганлардан эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг