Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европанинг 1-даражадаги оператори: Интернет канални ташкил қилиш бўйича шартнома имзоланди

Европанинг 1-даражадаги оператори: Интернет канални ташкил қилиш бўйича шартнома имзоланди

Фото: АКТ вазирлиги

Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган учрашувларда «Ўзбектелеком» AК томонидан халқаро телекоммуникация операторлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Жумладан, томонлар ўртасидаги музокаралар давомида халқаро ҳамкорлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб янги халқаро транзит каналларини ташкил қилиш юзасидан меморандум имзоланди.

Учрашувлар давомида ўзаро манфаатли лойиҳалар ҳамда компаниялар абонентларига янада юқори сифатли хизматларни тақдим қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, «Ўзбектелеком» AК томонидан Европанинг Tier-1 даражадаги оператори – «Cogent» компанияси тармоғига уланиш амалга оширилди ҳамда мавжуд Интернет каналларга алтернатив йўналиш орқали Интернет канални ташкил қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Tier-1 оператори – 1-даражадаги тармоқ оператори ҳисобланиб, Интернет ресурслари серверларига бевосита уланган ҳолатда хизматлар тақдим этишини ҳисобга оладиган бўлсак, мазкур келишувлар мамлакатимизда Интернет тармоғи фойдаланувчиларига юқори сифатли хизматларни тақдим қилиш имкониятларини ошириш, шунингдек, компаниянинг халқаро телекоммуникация бозоридаги экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг