Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шерзод Шерматов

Ўз оилангиз билан ўз юртингизда яшаб, яхши даромад топмоқчи бўлсангиз, албатта чет тиллари ва ахборот технологияларини ўрганинг!

Энг катта ижобий ўзгаришни Фарғона вилоятида кўрса бўлади

Энг катта ижобий ўзгаришни Фарғона вилоятида кўрса бўлади

Водий вилоятларининг барчасида рақамли технологиялар соҳасида ишлаётган ёшлар кўпайган бўлса-да, энг катта ижобий ўзгаришни Фарғона вилоятида кўрса бўлади. Бир йилда IT Park резидентлари сони 5 бараварга ортиб 50 тага етибди. Уларда ишлаб юқори даромад топаётган ходимлар ва фрилансерлар сони ҳам каррасига ортган.

Марғилонда шундай келинимиз бор экан, билмай юрган эканмиз… деган жумлани яна бир бор ҳаётда эслатгандек ҳодиса бўлди. Марғилон шаҳридаги Рақамли технологиялар марказида Инха университетининг 2021 йилдаги битирувчиси Жаҳонгирни ўзининг муҳандислик хоббиси ва ижоди орқасидан бемалол Тошкентдаги Сениор девелоперлардагидек даромад топаётганига гувоҳ бўлдик. YouTubeдаги каналини кўрсангиз, бу видеолар Марғилонда тайёрланган деб айтиш қийин, биринчи бўлиб АҚШдаги ижодкор томонидан яратилган деган хаёл келади: https://youtube.com/@engineericly

Каналидаги монетизациясидан ташқари (баъзи shortлари миллионлаб марта, видеолари эса ярим миллион марталаб кўрилган), 3D принтер чиқарувчилар томонидан бепул 20 дан ортиқ турли хил 3D принтерлар юборилган ва уларнинг ишлашини ёритиб берганига қўшимча маблағ ҳам тўлашган.

Унинг асосий муваффақият сабаблари инглиз тилида равон гапириши, ижодкорлиги ва муҳандислик соҳасига қизиқишидир. Шунинг учун ҳам кўпроқ ёшларимиз интернетдаги бўш вақтларини бировни ғийбат қилишга эмас, чет тилини ўрганишга ва ижод қилишга йўналтирсалар, улар ҳам ўзлари қизиқадиган соҳасида бу каби оммабоп каналлар яратиб, ойига минглаб доллар даромад олишлари мумкин бўлади. Рақамли иқтисодиётда юқори даромад топиш учун албатта дастурчи бўлиш шарт эмас!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг