Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чет давлатларга ўқиш ва ишлаш учун кетаётган ватандошларимиз диққатига!

Ҳужжатларингизга махсус штамп – апостил қўйдиришни унутмадингизми?

У ўзи нимага керак дейсизми?

Бизнинг давлат ташкилотларимиз берган расмий ҳужжатларни хориждаги расмий идораларга топшириш ва улар хорижда тан олиниши учун уларга махсус штамп — «Apostille» қўйилган бўлиши шарт.

Одатда, ҳужжатларга Апостиль қўйиш учун расмий ҳужжатга апостиль қўйиш тўғрисида ариза, ариза берувчининг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси, хорижий давлат – Конвенция қатнашчиси ҳудудида фойдаланиладиган расмий ҳужжат, апостиль қўйилганлиги учун йиғим тўланганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим этилади. Апостиль қўйиш тўғрисидаги ариза, шунингдек апостиль қўйилганлиги учун йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат ягона асл нусхада тақдим этилади.

Сизни қўрқитмоқчи эмасман-у... Лекин сизни ҳам бир даста ҳужжатни кўтарган ҳолда шу жараёнлар кутмоқда.

Агар my.gov.uz нинг айнан сиз учун яратган қулайликларидан бехабар бўлсангиз худди шундай оввора бўлишингиз мумкин.

Аммо ушбу лавҳани кўраётган бўлсангиз, умид қиламанки, бундай овворагарчиликлар энди сизда бўлмайди.

Негаки...

Ҳозирги кунда Чет давлатларга ўқиш ва ишлаш учун кетаётган ватандошларимиз учун қулайлик яратиш мақсадида таълим ва фан соҳаси ташкилотларидан берилган расмий хужжатларга (диплом, аттестат, сертификат ва бошқалар) Апостилни қўйдирилиши бўйича электрон тарзда фойдаланиш имконияти бор. Эндиликда ўқиш ва ишлаш учун кетаётган фуқаролар вазирлик ва идораларга бормасдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали, яъни my.gov.uz орқали электрон тарзда ариза юбориш мумкин. Хизмат айнан my.gov.uz сайти орқали амалга оширилса 10 % лик чегирма билан тўловни амалга ошириш мумкин.

Хизматдан қандай фойдаланиш мумкин?

  • Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталидан тегишли хизмат турини танлайсиз. Хизмат тавсилотлари билан танишиб чиқишни унутманг!
  • Хизматдан фойдаланиш тугмасини босган ҳолда биринчи босқичда оммавий оферта талабларини қабул қиласиз.
  • Иккинчи босқичда маълумотларингиз автоматик тарзда юкланади, уларга қўшимча равишда доимий яшаш манзилингизни киритсангиз кифоя.
  • Кейинги қадамларда апостил қўйиладиган ҳужжат бириктирилади ва тўлов амалга оширилади.
  • Аризангиз тайёр бўлгач, менинг аризаларим бўлимидан ҳужжатни юклаб олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, қуйидагиларга апостил қўйилмайди:

  • чет элда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари томонидан содир этилган расмий ҳужжатларга;
  • тижорат ёки божхона операцияларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган расмий ҳужжатларга;
  • Ўзбекистон фуқаролик паспортига, идентификация ID-картасига, ҳарбий билетга.

my.gov.uz  билан барчаси жуда содда ва қулай!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг