Бошқотирма ечишни боплайдиган робот

Муҳандис Шейн Уайтон ўзининг YouTube-каналида пазл йиғишни биладиган роботни намойиш қилди. Робот столга қўйилган пазл бўлакчаларини мустақил равишда тўғри теряпти. Бу учун махсус камералар ёрдам беряпти.
Ихтирочи роботнинг қўли ҳаракатланишига қулай столни лойиҳалаштирган бўлиб, у бильярд столини эслатади. Синовнинг илк кунларида робот содда пазллар билан ишлади. Энди унга мураккаб бошқотирмани ҳам ўргатиш режалаштирилмоқда.
Бу Шейн Уайтоннинг илк кашфияти эмас. Олдин ҳам ақлли баскетбол ҳалқасини тақдим эта интерент фойдаланувчиларини лол қолдирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter