Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Aқлли иссиқхона» 30 млн, «Lemix» 15 млн сўм билан тақдирланди

«Aқлли иссиқхона» 30 млн, «Lemix» 15 млн сўм билан тақдирланди

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 8 апрель куни IT Park Uzbekistan томонидан «EdTech Hub Bukhara» инкубация ва акселерация дастурининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда дастурнинг барча битирувчилари, уларнинг яқинлари, устозлари ҳамда IT Park стартап экотизимларини ривожлантириш бўлими бошлиғи, IT Parkнинг акселерация бўйича менежери ва IT Park Бухоро филиали ходимлари иштирок этишди.

Инкубация ва акселерация дастури – Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан IT Park ва IT-Марказлар билан биргаликда яратилган ва ишга туширилган «EdTech Hub Bukhara» лойиҳасининг учта компонентидан бири. Лойиҳа учта йирик компонентдан иборат эди: 2 та таълим ва 1 та инкубация ва акселерация дастури.

Дастур натижаларига кўра:

1-ўринни «Aқлли иссиқхона» лойиҳаси – 30 миллион сўм;

2-ўринни «Lemix» лойиҳаси эгаллади – 15 миллион сўм.

«Aқлли иссиқхона» – бу суғоришни масофадан бошқариш, ҳароратни кузатиш ва барқарор ўсиш учун қулай шароитларни сақлаш имконини берувчи иссиқхона тизимларини автоматлаштириш ва мониторинг қилиш лойиҳаси. Бундан ташқари, тизим сув ва энергия каби ресурсларни тежайди.

«Lemix» – бу CRM ва LMS воситаларини ўз ичига олган ўқув марказини бошқариш тизими. Қолаверса, у талабалар, молиявий ҳисоботларни юритиш ҳамда асосий кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, инкубация ва акселерация дастури иштирокчилари бепул ўқитиш ва эксперт кўмагидан ташқари, ўз лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун 45 миллион сўм мукофот жамғармаси учун курашиш имкониятига эга бўлдилар.

«EdTech Hub» инкубация ва акселерация дастурига жами 77 та лойиҳа ариза топширган, улардан 8 таси кейинги ривожланиш дастурига танлаб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг