Android’да янги вирус СМСни яширяпти

Android учун мўлжалланагн зарарли дастур фойдаланувчининг рухсатисиз пуллик хизматларни ёқиб қўйиши мумкин. Бу ҳақда компания блогида хабар берилган.
Корпорация мутахассисларининг қайд этишича, Android платформасида топилган вирус фойдаланувчилардан яширинча тарзда пуллик обуналар қўшилиши мумкин. Тадқиқот муаллифлари маълум бир уяли алоқа оператори абонентларига ҳужум қиладиган янги зарарли дастур ҳақида гапирди.
Хабарда айтилишича, хавфли дастурий таъминот фойдаланувчи рақамига кўплаб пуллик обуналарни яширин равишда қўшиши мумкин. Янги зарарли дастурнинг ўзига хос жиҳати шундаки, у СМС-хабарларни яширинча ўрганади, оператор одатда обуна бўлиш ёки тўловни амалга ошириш учун фойдаланувчига тасдиқнома юборади, вирус эса уни фойдаланувчидан беркитади.
Корпорация томонидан, шунингдек, номаълум манбалардан дастурларни юклаб олиш ва иловалардан кирувчи СМСларни ўқишни чеклаш тавсия қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter