Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AКТ вазири юқори даромад топишни ўргатиш бўйича тавсиялар берди

AКТ вазири юқори даромад топишни ўргатиш бўйича тавсиялар берди

Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати

12 май куни Фарғона вилоятидаги «Рақамли технологиялар маркази дирекцияси» УК (РТМ)га Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ташриф буюрди.

AКТ вазири ушбу муассасасида яратилган шароитлар билан танишиб, 22 та IT йўналишдаги ўқув дастурлари ва келгуси режалар ҳақида фикрлар алмашилди.

Ҳозирги кунда ушбу марказ томонидан компьютер саводхонлиги, график дизайнерлик, 3D моделлаштириш, SMM, C# .NET, C++, Python, чет тиллари ва бошқа бир қанча йўналишларда ўқув курслари ташкил этилган. Марказда дастурий таъминот яратиш ва хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи 7 та жамоа фаолияти билан яқиндан танишилди.

AКТ вазири ташриф давомида марказдаги ёш IT мутахассислар ва ўқувчилар билан очиқ мулоқот қилди ва ёш дастурчиларнинг дастурий маҳсулотлари билан танишиб, уларга ўз тавсияларини берди.

Шунингдек, марказда таълим олиб, ўзининг илк карьерасини РТМда бошлаб, кейинчалик IT Park резидентига айланган ёш IT компаниялар фаолиятлари билан ҳам танишилди. Шулар жумласига, Codial, Ali Dizayn Akademiyasi, ZET academy, CRUD Group, Lingo Master марказларини мисол келтириш мумкин.

Шу кунга қадар Рақамли технологиялар марказини 10 321 нафар битирувчи тамомлаган бўлиб, ҳозирда марказда 36 нафар ходим ва 80 дан ортиқ фрилансерлар фаолият юритиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг