Мобильное приложение Xabar.uz для Android устройств. Скачать ×

Махфуза Руйиддинова

«Самое безопасное место для корабля — побережье. Но он создан не для этого».

ШҲТ саммити аъзолари киберспорт аренасида учрашишди (ВИДЕО)

ШҲТ саммити аъзолари киберспорт аренасида учрашишди (ВИДЕО)

30 май – 2 июнь кунлари Тошкент шаҳри INHA университетида ШҲТ саммитига аъзо давлатлар ўртасида киберспорт бўйича  SCO STUDENTS CUP чемпионатининг play off босқичи ва финали бўлиб ўтади.

Тадбир IT PARK томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон киберспорт ассоциацияси кўмагида, FRAG.GG киберспорт портали, HyperX компанияси ва INHA университети билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тадбирни очиб бериш учун АКТ вазири Шерзод Шерматов сўзга чиқди ва турнир иштирокчиларига омад тилаб, айнан киберспортни Ўзбекистонда оммалаштириш масалаларига эътибор қаратди.

«Киберспортнинг оммалашиши талабалар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва дўстона муҳитни шакллантиришга ёрдам беради деб ҳисоблаймиз. ШҲТ доирасида мамлакатларимиз жуда кўплаб соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишган. Бу каби турнирлар орқали талабалар ўзаро муносабатларнинг самимий элчиларига айланишига умид қиламан», – деди вазир.

Турнирда CS: GO ва DOTA 2 ўйин турлари бўйича 50 та жамоа иштирок этиб, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия каби мамлакатлардан 1 000 дан ортиқ киберспортчиларни қамраб олди.

Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил қилади. Ғолибларга 50 миллион сўмдан пул мукофоти белгиланган. Иккинчи ўринни қўлга киритганлар 30 миллион, якуний жадвалнинг 3 ва 4- қаторида жойлашган жамоалар 10 миллион сўмни қўлга киритишади.

 

Комментарии 0

Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии

Вход

Заходите через социальные сети