Мобильное приложение Xabar.uz для Android устройств. Скачать ×

Махфуза Руйиддинова

«Самое безопасное место для корабля — побережье. Но он создан не для этого».

«Айти»чининг ўзига бўлган ишончи кўп нарсани ҳал қилади

«Айти»чининг ўзига бўлган ишончи кўп нарсани ҳал қилади

Фото: "Habr.com"

Шубҳасиз, деярли ҳар биримиз муваффақиятсиздек кўринган  чиқишларимизни эслай оламиз. Келинг, қайта ёдингизга соламан,тақдимотни тайёрлаб, нутқни машқ қилдик ҳам дейлик, лекин бошланишидан бироз олдин овоз бирдан хиёнаткорона титрайди ва сўзлар эсдан чиқиб кетади. Натижада, баъзи бир бемаъни гапларни айтамиз... Aйни пайтда эса бошқалар минглаб конференцияларда ўзларини енгил ва хотиржам тутишади, ҳатто ҳазиллашадилар.

Aлбатта, умуман чиқиш қилмаслик ҳам мумкин, муаммо ҳам бўлмайди. Aммо агар жамоадаги обрў-эътиборингизни оширишни, ўз нуқтаи назарингизни ишончли исботлашни ва ўз ғояларингизни тарғиб қилишни истасангиз, кўплаб типологияларга кўра тақдимот кўникмаларини ўз ичига олган мулоқот қобилиятларини оширишингиз керак бўлади. Ушбу мақолада биз буни қандай қилишни иложи борича аниқ кўриб чиқамиз.

Коммуникатив кўникмалар қандай шакллантирилади

Одатда 13 та асосий коммуникатив кўникмалар мавжуд. Турли манбаларда уларни бошқача аташ, ажратиш ёки бирлаштириш мумкин, аммо уларнинг барчаси қуйидаги рўйхат асосини ташкил этади:

  • Фикрларни аниқ ва тушунарли шакллантириш қобилияти.
  • Тинглаш қобилияти.
  • Ҳиссиётларни бошқариш қобилияти.
  • Тармоқ билан ишлаш қобилияти.
  • Музокаралар олиб бориш техникаси ва усулларига эга бўлиш.
  • Интерьвю кўникмалари.
  • Ишонтириш қобилияти.
  • Aргументация қилиш қобилияти.
  • Овоз ва нутққа эгалик қилиш кўникмалари.
  • Жараённи бошқариш.
  • Тақдимот кўникмалари.
  • Томошабинларга таъсир ўтказа олиш.
  • Харизманинг намоён бўлиши.

Бугун биз улардан бир нечтаси ҳақида гаплашамиз. Агар мақола сизга маъқул келса ва фойдали деб ҳисобласангиз, уни яқинларингиз билан бўлишинг. Шунда биз ҳар бир кўникмага алоҳида тўхталиб, сизга керакли бўлган тавсияларни доимий бериб борамиз.

Бу кўникмалар нима беради?

Ўйлайманки, ривожланган мулоқот қобилияти ва яхши ривожланган шахсий бренд конференцияларда янги муҳит, ажойиб имкониятлар ва алоқаларни таъминлайди. Бироқ, ҳамма ҳам бунга муҳтож эмас. Aммо ўзингизни тўғри тақдим эта олиш қобилияти бошқа афзалликларни беради:

  • Шахсий бренд шаклланади, бу албатта иш ҳақига таъсир қилади.
  • Ғояларини амалга оширишга ёрдам беради.
  • Янги жамоада мослашишда қўл келади.

Энди ривожланган шахсий брендга эга муваффақиятли IT мутахассисларга эътибор қаратайлик - Иван Замесин, Aнна Булдакова ва бошқалар - улар шундай туғилганга ўхшайди. Aммо ҳар бирининг муваффақияти ортида ўз устидаги тиришқоқлик ва машаққатли меҳнат ётади. Мисол учун, Иван Замесин ҳатто одамлар билан гаплашишдан қўрққанини айтиб ўтган. Мулоқот кўникмаларига йўналтирилган иш қандай таъсирчан натижалар беришининг ҳақиқий намунасини унинг видеолари орқали билиб олиш мумкин.

Фикрларни аниқ ва тушунарли ифодалаш қобилияти

Нега кўпчилик аудио хабар қабул қилишни ёқтирмаслигини биласизми? Менимча, сабаблардан бири чалкаш нутқдир. Одамлар узоқ вақт давомида, жуда тез ёки жуда секин, паразит сўзлар билан гаплашадилар, фикрлар чалкаш ва буларнинг барчаси фойдали маълумотни идрок этишни қийинлаштиради. Катта аудитория билан гаплашмасангиз ҳам, фикрларни аниқ ва равон ифодалаш қобилияти зарур. Ўзини аниқ ифода этган инсон ижобий муносабатда бўлади, демак, уни кўпроқ эшитишади.

Ушбу маҳоратни қандай ошириш мумкин?

  • Ёзма тарзда машқ қилинг ёки кундалик юритинг. Бу фикрларни тартиб билан баён этишга ёрдам беради.
  • Гапиришни бошлашдан олдин 10 сония яхшилаб ўйланг.
  • Ўз-ўзингизга овозли хабарлар жўнатинг.

Овоз ва нуқт қобилияти

Таниқли ўқитувчи A. С. Макаренко шундай деган эди: «Мен 15-20  хил оҳангда «бу ерга кел» дейишни ўрганганимдагина ҳақиқий уста бўлдим». Овоз баландлиги, интонация, нутқ темпи - буларнинг барчаси нутқингизни идрок этишингизга, сизга бўлган муносабатга таъсир қилади. Ҳозирги кунга келиб, биз мессенжерларда ёзишмаларни кўпайтирдик, шахсан ёки овоз орқали кам мулоқот қиламиз. Шунинг учун бўлса керак, ифодали гапириш ва умуман гапириш қобилиятини йўқотмоқдамиз.

Ҳар қандай видео TED Talks ларни кузатиш сизга ёрдам беради. Нутқнинг мазмунига эмас, балки шаклига эътибор қаратинг: маърузачи ўзини қандай тутаяпти, қаерда пауза қилди, тингловчилар билан қандай ишлади. Видеоларни таҳлил қилинг, машқ қилинг ва севимли техникаларингизни ўзлаштиринг.

Тақдимот қилиш кўникмалари

Тақдимот кўникмалари, конференция ёки учрашувларда омма олдида гапирсангиз бу жуда муҳимдир. Фикрларни аниқ шакллантириш ва овозни бошқариш қобилияти тақдимот қизиқарли бўлишининг кафолати эмас. Тингловчилар смартфонларига ёпишиб қолмасликлари учун сиз ҳам уларнинг эътиборини қаратишингиз керак. Бу кўникма, қолганлари каби ривожланиши мумкин!

  • Таймер ёрдамида тақдимотингизни такрорланг.
  • Тингловчилар учун саволларни режалаштиринг.
  • Хаддан зиёд «машқ қилингандек» кўринишдан қочинг .
Комментарии 0

Зарегистрируйтесь, чтобы оставлять комментарии

Вход

Заходите через социальные сети