Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Жанубий Корея таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Жанубий Корея таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги делегациясининг Корея Республикасига хизмат сафари доирасида Корея илғор фан ва технология институти (KAIST) билан учрашув ўтказилди. Учрашувда вазир ўринбосари Р. Каримжонов ҳамда KAIST институти раҳбарияти онлайн тарзда иштирок этди.

Музокараларда Ўзбекистонда “Uz-AIST” ўқув кампусини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, KAIST таълим модели ва тизими асосида Ўзбекистонда олий таълим ва тадқиқот институтини ташкил этиш учун техник-иқтисодий асослаш тадқиқотини ўтказиш юзасидан келишувга эришилди. Учрашув якунида томонлар ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Маълумот учун: KAIST – Кореядаги биринчи ва энг нуфузли фан ва технология университети бўлиб, инновациялар соҳасида етакчи ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг