Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

“NEC” корпорацияси вице-президенти билан телекоммуникация йўналишида истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

“NEC” корпорацияси вице-президенти билан телекоммуникация йўналишида истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Испаниянинг Барселона шаҳрида бўлиб ўтаётган “MWC Barcelona – 2025” Жаҳон мобил конгресси доирасида “NEC” корпорациясининг вице-президенти Такаши Сато билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, “O‘zbektelekom” АК билан ҳамкорликда янги тармоқларни кенгайтириш ва қўшимча интернет каналларини ташкил этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш мақсадида Япония халқаро ҳамкорлик банки ва бошқа япон молия институтлари томонидан молиялаштирилаётган лойиҳалар хусусида фикр алмашилди.

Маълумот учун: “NEC” – глобал технологик компания бўлиб, телекоммуникация, сунъий интеллект, булутли технологиялар ва АйТи-инфратузилма соҳаларида етакчи ҳисобланади. Компания 1899 йилда Японияда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида илғор технологик ечимларни таклиф этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг