"NASA Space Apps Challenge 2024"да энг кучлилар аниқланди!

"Бутунжаҳон космос ҳафталиги" доирасида "Ўзбеккосмос" ва "NASA" агентликлари ҳамкорлигида йирик ҳакатон тадбири ўтказилди.
Унда 200 нафарга яқин ёшлар 40 дан ортиқ жамоаларга бўлинган ҳолда “NASA” томонидан берилган долзарб 30 та мавзу бўйича ўзларининг ечим ва креатив лойиҳаларини ишлаб чиқишди.
Якунда қуйидаги натижалар қайд этилди:
▪️1-ўрин: "Phds" жамоаси
▪️2-ўрин: "Open Сommunity" жамоаси
▪️3-ўрин: "AvocadOS" жамоаси
Рағбатлантирувчи номинациялар:
▪️"Энг яхши таълим лойиҳаси" - "Galaxy Elite" жамоаси
▪️"Энг яхши MVP" - "Geek Armagedon" жамоаси
Қайд этиш лозим, “NASA space apps challenge” танловида ҳар йили дунёнинг 160 дан ортиқ давлатларидан 180 мингдан зиёд ёшлар қатнашишади. Ўзбекистон эса мазкур ҳакатонда 3 йилдан буён муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter