Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кореянинг Миллий ассамблеяси конгрессмени билан учрашув ўтказилди

Кореянинг Миллий ассамблеяси конгрессмени билан учрашув ўтказилди

Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Корея Республикасининг Миллий ассамблеяси конгрессмени Юн Жин Квон билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида вазир Ўзбекистон – Корея ўртасида АйТи йўналишида узоқ йиллардан буён кўп томонлама мустаҳкам муносабатлар ўрнатилганига эътибор қаратди. Шунингдек, ҳамкорликда бир неча лойиҳалар амалга оширилганини ва бу кўп қиррали ҳамкорликни келгусида янада кенгайтиришни алоҳида таъкидлади.

Учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик, Корея АйТи-компаниялари учун Ўзбекистонда АйТи-аутсорсинг операцияларини кенгайтириш имкониятларини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, тизим интеграцияси ва АйТини қўллаб-қувватлаш каби ҳамкорликнинг муайян соҳаларини аниқлаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, юртимизда хорижий компаниялар, хусусан, АйТи-соҳаси учун тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, учрашув давомида Корея ўйин компаниялари ва Ўзбекистон АйТи компаниялари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, янги контентларини ишлаб чиқиш бўйича қўшма корхоналарни ўрганиш, иккала мамлакатнинг ижодий ва техник тажрибасини бирлаштириш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Ўз навбатида, IT Park Uzbekistan фаолиятининг умумий самарадорлигини ошириш учун Корея технопарклари ва инновацион марказлари билан тажриба алмашиш, қўшма стартап лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди

Ушбу учрашув рақамли технологиялар соҳасида Ўзбекистон ва Корея ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш учун муҳим имконият тақдим этиб, АйТи-аутсорсинг ва бошқа соҳаларни ривожлантириш орқали иккала давлат ҳам ўзаро ўсиш ва инновацияларни рағбатлантирадиган умумий тажриба ва ресурслардан фойдаланиши учун шароит яратади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг