Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эъзоза Турғунова

“Агар инсон ниманидир чин дилдан орзу қилса, бутун коинот уни шу орзусига етиштириш пайида бўлади!”

Instagramда ҳақиқий мухлислар кўпми ёки пиар ишқибозлари?

Instagramда ҳақиқий мухлислар кўпми ёки пиар ишқибозлари?

ICT.xabar.uz Instagram ижтимоий тармоғида энг фаол шоу-бизнес вакилларининг рейтингини тузди.

Рейтингга киритилганларнинг атиги 4 нафари — эркаклар. Аёллар эса икки баравар кўп.

Муниса Ризаева 6 миллион нафарга яқин Instagram-обуначилари билан рўйхатнинг биринчи поғонасини эгаллади.

Шаҳзода ҳамиша садоқатли обуначилари билан иккинчи поғонани забт этди.

Буни қарангки, Аҳад Қаюм ҳам обуначилар сони бўйича Шаҳзодага етиб олибди. Бу Instagram фойдаланувчилари орасида ҳақиқий мухлислар кўплигидан далолатмикин ёки пиар ишқибозлари?

Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева жуфтлиги ҳам Instagramда оилавий фаол. Албатта, Асал турмуш ўртоғидан ҳам бир неча поғона юқорироқ турибди. Аммо энг муҳими, эр-хотиннинг Instagramда эмас, оиладаги даражаси, шундай эмасми?

Зиёда, Дурдона Қурбонова ҳамда Луиза Расуловаларни эса Instagram-обуначилари бўйича бир-бирига рақобатлаша оладиган трио десак, муболаға бўлмайди!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг