“Google” ва “StrategEast” томонидан ташкил этилган “Build with AI for Sustainable Growth” дастури доирасида хакатон бўлиб ўтди
Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси К.Собирова “Build with AI for Sustainable Growthе” тадбирида иштирок этди.
Ушбу тадбирда 21 та жамоа ўз стартап лойиҳаларини тақдим этди. Ўзбекистон номидан "Aqqliscan" лойиҳаси қатнашди. Шунингдек, 3 нафар ғолибга жами 8 000 АҚШ доллари миқдорида грант ажратилди. Хакатон иштирокчилари барқарор ривожланиш учун ўз лойиҳаларини ёки тайёр маҳсулотларини тақдим этди.
Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон ва Грузиядан саралаб олинган энг яхши дастурчи жамоалар иштирок этди. Бундан ташқари, стартап лойиҳалар инвесторлар томонидан қўшимча молиялаштириш имкониятига эга бўлди.
Маълумот учун: "Google" ва "StrategEast" томонидан ташкил этилган "Build with AI for Sustainable Growthе" тадбири Кавказ ва Марказий Осиёдан келган инноваторлар томонидан ишлаб чиқилган илғор сунъий интеллект ечимларини намойиш этишга қаратилган офлайн конференциядир. Тадбир сунъий интеллект орқали инновациялар ва барқарор ривожланишни рағбатлантиришга йўналтирилган бўлиб, юқори мартабали ҳукумат амалдорлари, соҳа раҳбарлари ва инноваторларни бирлаштиради.
Ташаббус минтақадаги мутахассислар ўртасида технологик ҳамкорликни кучайтириб, сунъий интеллектни миллий иқтисодий стратегияларга интеграция қилиш имкониятларини яратди. Ёпилиш маросими Остонада бўлиб ўтди, иштирокчилар ўз ечимларини тақдим этишди ва ғолиблар аниқланди. Улар иқлим ўзгариши, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларидаги инноваторлар бўлишди.
Бу ташаббус минтақамизнинг технологик ривожи ва глобал муаммоларни ҳал қилишда улкан қадамдир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter