Фойдаланувчилар кузнинг энг яхши iOS-қурилмаларини танлашди
AnTuTu фойдаланувчилар энг яхши баҳолаган iOS-қурилмалар рейтингини янгилади. Рўйхатга Apple чиқарган планшетлар ва смартфонлар кирди, қизиғи, улар орасида янги айфонлар йўқ.
Демак, “халқ танлаган” қурилмалар орасида етакчиси — 2017 йилда чиққан, 10,5 дюймли iPad Pro 2 планшети бўлди, ундан фойдаланганларнинг 96,69 фоизи ижобий баҳолаган.

Иккинчи ўринда — iPad Air 4 (96,4 фоиз), учинчи — iPhone 12 mini (95,91 фоиз), тўртинчи — iPhone SE /2020 (95,14 фоиз). Кучли бешликни 95,1 фоиз натижа билан 12,96 дюймли iPad Pro 4 планшети ёпиб берди.
Рўйхатда кейинги ўринларни 11 дюймли iPad Pro 2 (94,9 фоиз) ва iPad Pro 3 (94,39 фоиз), iPad Air 5 (94 фоиз) ва iPad mini 5 (93,2 фоиз) банд қилди. Ўнинчи ўринда — “қария” iPhone 8 (93,13 фоиз).

Эътиборли жиҳати, “севимли қурилмалар” рўйхатига сўнгги йилларда чиқарилган биронта айфон кирмади. Улар қандай кўрсаткичларга эгалиги ҳақида AnTuTu хабар бермади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter