Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Accesa Ўзбекистонда ўз офисини очиш учун мамлакат бизнес муҳитини ўрганмоқда

Accesa Ўзбекистонда ўз офисини очиш учун мамлакат бизнес муҳитини ўрганмоқда

Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Руминиянинг Accesa компанияси бош директори Андреа Марлиере ва молиявий директори Рарес Бреаз билан учрашув ўтказди.

2004 йилда Руминияда асос солинган Accesa компанияси дастурий таъминот ишлаб чиқиш, булутли ечимлар, автоматлаштириш, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари ва рақамли иш ўринлари бўйича ихтисослашган. Ҳозирги кунда компанияда 1300 га яқин ходим меҳнат қилмоқда.

Жорий йилнинг июн ойида Accesa вакиллари Ўзбекистоннинг давлат қўллаб-қувватлаш дастурлари, инфратузилмаси ва кадрлар салоҳиятини ўрганиш мақсадида мамлакатга ташриф буюришди.

Ташриф давомида улар ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун бир қатор компаниялар билан ҳам учрашувлар ўтказишди. Олинган маълумотларни чуқур таҳлил қилгач, компания минтақанинг аутсорсинг салоҳиятига катта қизиқиш билдирди. Октабр ойида Accesa Ўзбекистоннинг истиқболлари ва бизнес муҳитини янада ўрганиш мақсадида маҳаллий АйТи-компания билан ҳамкорликда тажриба лойиҳасини ишга туширишни режалаштирмоқда. Ушбу синов лойиҳасининг муваффақияти компаниянинг 2025 йилда мамлакатда кенг кўламли фаолиятини йўлга қўйиши учун пойдевор бўлиши мумкин.

Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистон учун Европа бозорига АйТи-хизматлар экспортини ривожлантиришда муҳим қадам бўлади. Accesa туфайли ўзбекистонлик мутахассислар халқаро лойиҳаларда ишлаш имкониятига эга бўладилар, бу эса уларнинг касбий малакасини сезиларли даражада оширади.

Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг исталган ҳудудидан масофавий ишлаш имконияти асосий афзалликка айланади, бу эса бутун мамлакат бўйлаб кенг доирадаги мутахассисларга халқаро лойиҳаларга жалб этилиш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг