Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

700 дан ортиқ давлат хизматлари энди бир жойда!

700 дан ортиқ давлат хизматлари энди бир жойда!

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали кўрсатиладиган хизматлар сони 700 турдан ошди. Бу ўтган йилга нисбатан 123 фоиз ўсиш дегани.  

Жорий қилинаётган деярли барча пуллик электрон давлат хизматларининг тўлов жараёнлари Ягона биллинг тизимига уланди.  

my.gov.uzda рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 10 миллиондан ошди.   

Портал ва унинг мобил иловасидаги хизматлардан йил бошидан бери жами 32 млн маротаба фойдаланилди.  

Ягона порталнинг MyGov мобил иловаси орқали кўрсатиладиган 530 га яқин (2023 йил 265 та, ўсиш 180 фоиз) электрон давлат хизматлари аҳолига барча зарур ишларини исталган жойда ва вақтда амалга ошириш имкониятини тақдим этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг