Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ярани даволовчи бандаж яратилди

Ярани даволовчи бандаж яратилди

Фото: Science.org

Калифорния Технология Институти (AҚШ) олимлари тўқималарни тиклашда ёрдам берувчи бандаж ишлаб чиқди. Тадқиқот Science Advances журналида чоп этилди.

Aқлли бандаж ўрнатилган электроника ва дори-дармонларни ўз ичига олган мослашувчан ва эластик полимердан қилинган. Датчиклар ҳарорат ва бошқа маълумотларга асосланиб, одамнинг ҳолатини кузатиб боради, яллиғланиш жараёнини ва бактериал инфекциянинг бошланишини назорат қилади.

Смартфон ёки компютерга уланган қурилма жароҳат ҳолати ҳақидаги маълумотларни узатади ва қурилма антибиотикни тўғридан-тўғри даволаш жойига чиқаради.

2022 йил ноябр ойида Стэнфорд университети олимлари тузалмайдиган сурункали яралардан азият чекаётган одамлар учун инновацион электрон боғични ишлаб чиқдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг