Янги ижтимоий шартнома ва рақамли тараққиёт: Тошкентда халқаро конференция ўтказилди

Пойтахтимизда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Халқаро Меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда “Янги ижтимоий шартнома: Европа ва Марказий Осиё касаба уюшмалари нигоҳида” мавзусида Халқаро конференция ўтказилди. Анжуман ялпи мажлисини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиков олиб борди.
Мазкур тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, турли мамлакатлардан келган экспертлар, касаба уюшмалари раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Конференция давомида иштирокчилар Европа ва Марказий Осиё минтақаларида ижтимоий адолатни таъминлаш, меҳнат бозорида барқарорликни сақлаш ва ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, технологик тараққиёт ва рақамли трансформация шароитида янги ижтимоий шартномалар қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўз фикрларини билдиришди.
Шу билан бирга, “Технологик ўзгаришларнинг таъсири” мавзусида панел мунозара ташкил этилди. Панелда Шерзод Шерматов “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг аҳамияти ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида маълумот берди. Вазир рақамли трансформациянинг иқтисодиётга таъсири ва янги технологияларни қўллаш орқали мамлакат ривожланишига қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлади.
Бу тадбир технологиялар ва ижтимоий шартномаларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида муҳим фикрлар билдиришга ёрдам беради ва мамлакатнинг рақамли ва ижтимоий ривожланишига хизмат қиладиган янги ташаббуслар жорий этишга замин яратади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter