Хитой интернет-контент назоратини қандай йўлга қўйган?
Хитой Интернет-контентни чеклаш учун энг илғор тизимлардан бирини қўллайди - 1998 йилда ишга туширилган «Олтин қалқон», хорижда «Хитойдаги буюк файрвол» (Great Firewall of China) номи билан танилган, бу мамлакатга 800 миллион долларга тушган. 2003 йилда тўлиқ қувват билан ишга туширилган тизим учта назорат халқаро шлюзлари – Пекин, Шанхай ва Гуанчжоу орқали ўтувчи трафик таҳлилига асосланган. Тизим нафақат қора рўйхатга тушган сайтларнинг IP ёки URL манзиллари орқали блокировка қилади, балки маълумотлар пакетини фильтрлаш ёрдамида «Тяньаньмень», «Далай Лама» ёки «инсон ҳуқуқлари» каби калит сўзлардан фойдаланган ҳолда сайтларни ҳам блоклайди. Энг йирик қидирув тизимлари, жумладан, хорижий Google, Yahoo, Bing орқали мос келадиган сўровлар ҳам керакли натижани бермайди. Калит сўзларни (домен номлари бўлиши мумкин) ўз ичига олган URL сўровларида DNS бузилиши туфайли сайтларни шунчаки топиб бўлмайди. Файрвол аҳолига Twitter, Wikipedia, YouTube ва Facebook каби манбаларга нормал киришини блоклайди. Қидирув сўровлари ҳам фильтрланади.
Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлигига яқин бўлган China News Service нашри ҳисоб-китобларига кўра, «Хитойдаги буюк файрвол» 640 минг серверни ўз ичига олади. Баъзи маълумотларга кўра, Хитой ҳукумати буйруғи билан уни яратишда IBM, Cisco ва Yahoo иштирок этган.
«Олтин қалқон»дан чиқмоқчи бўлган хитойликлар URL манзиллари ўрнига тўғридан-тўғри IP манзилларини киритишлари мумкин, виртуал хусусий тармоқлардан (VPN), прокси-серверлардан ёки Tor - The Onion Router (технология) дан фойдаланишлари мумкин. Тўғри, Хитой расмийлари мунтазам равишда бундай ресурсларга киришни чеклаш чораларини кўради: 2009 йилда, масалан, Тор тармоғининг умумий анониматорлари манзилларининг 80 фоизигача блокировка қилинган.
Хитой нафақат тармоқнинг миллий сегментини назорат қилишнинг дунёдаги энг илғор тизимига эга - Хитойда Интернет дастлаб ҳукумат назорати остида яратилган ва ҳар доим ярим герметик тузилишга эга бўлган. Олтин қалқон бир нечта бошқарув ва назорат тизимларини ўз ичига олади: ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ҳисобот бериш, фойдаланувчи идентификацияси, контентни бошқариш, ахборот мониторинги ва трафикни бошқариш.
Бундан ташқари, нафақат Интернет ресурслари, балки Интернет хизматлари ва ҳатто қидирув сўровлари ҳам блокланади.
ХХРда тақиқланган ташкилотларга тегишли манбалар, Хитой ҳукуматини танқид қилувчи ахборот ресурслари, Тайван ҳукуматига тегишли веб-сайтлар, Тайван оммавий ахборот воситалари, Хитой назоратчилари одобсиз ёки порнографик деб ҳисоблаган веб-сайтлар, Далай лама ёки халқаро ҳаракатга тегишли веб-сайтлар доимий тақиқ остидадир. Жами 1,3 миллионга яқин сайт блокланган.
Шу билан бирга, таъкидлаш керакки, агар Хитой охир-оқибат Aмерика аналоглари нусхаларидан ноёб Интернет платформаларига айланган глобал Интернет хизматларининг миллий версияларини яратмаганида, на «Олтин қалқон», на «Хитойдаги буюк файрвол» самарали бўлмасди (Taobao, AliPay, WeChat, Weibo ва бошқалар) ва ички Интернет бозори дунёдаги энг катта бозорга айланмасди.
Хитойда махсус маълумотга эга бўлмаган нуфузли влогерларга тиббиёт ва молия мавзуларини муҳокама қилишлари тақиқиланди.
2022 йил 23 июнь куни Хитой жонли эфир саноати билан боғлиқ қонунчиликни чиқарди, унда нуфузли влоггерлар муҳокама қила олмайдиган ёки ўз фикрларини билдира олмайдиган 31 та мавзулар рўйхати келтирилган.
Миллий Радио ва Телевидения Бошқармаси (NRTA), Маданият ва Туризм вазирлиги (МCТ) томонидан чоп этилган 18 бандлик йўриқномада келитирилишича, оммавий шахслар ҳуқуқ, молия, тиббиёт ва таълим каби айрим мавзуларни муҳокама қилиш учун тегишли малакага эга бўлишларини талаб қилинади.
Тақиққа тушган бошқа муҳокама мавзулари орасида партия ёки давлат раҳбарларининг сохта суратларини яратиш учун deepfake технологияларидан фойдаланиш, шунингдек, нозик масалаларни атайлаб «ошириш» ва жамоатчилик эътиборини жалб қилиш киради.
Маълумотларда келтирилшича, жонли эфир узатувчиларга ҳашаматли буюм ва нақд пулларни намойиш қилиш каби экстравагант турмуш тарзини намойиш қилиш ҳам тақиқланган. Эълон қилинган қоидаларда жонли эфир иштирокчилари ўз даромадларини ҳалол декларация қилишлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ мажбуриятларини бажаришлари лозимлиги таъкидланган.
2022 йил январь ойи охирида Хитой дипфейкдан фойдаланишни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилади. Ушбу технология инсон тасвирларининг сунъий интеллект ёрдамида синтез қилишдан иборат: алгоритм одам турли хил юз ифодалари билан тасвирланган бир нечта фотосуратларни бирлаштиради ва улардан видео яратади. Шу билан бирга, тизим кўп сонли тасвирларни таҳлил қилади ва маълум бир одам қандай кўриниши ва ҳаракатланишини ўрганади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter