Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари учун пул мукофоти 5 баробар оширилади

Халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари учун пул мукофоти 5 баробар оширилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида ПФ-61-сонли фармонига кўра, 2025 йил 1 майдан эътиборан, 2031 йил 1 январгача бўлган муддатга қуйидаги солиқ имтиёзларини жорий этилади: 

  • креатив парк резидентларига ижтимоий солиқни ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлаш; 
  • резидентларни товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади миқдоридан қатъи назар айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар тоифасига киритиш;
  • хорижий тиллар бўйича камида C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатни олганига икки йилдан ошмаган ёшларга олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда чет тилларига ихтисослашган ўқув марказларини очиш учун Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан олти ойлик имтиёзли давр билан уч йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда берилади. 

Жорий йилдан эътиборан;

  • маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари хорижнинг нуфузли топ-100 талик рўйхатига кирган олийгоҳларда ўқиш имкониятини яратиш мақсадида "Эл-юрт умиди" жамғармасининг янги стипендия йўналиши сифатида "Ёрқин истеъдод" лойиҳаси жорий этилади;
  • "Эл-юрт умиди" жамғармаси орқали хорижий мамлакатларда таълим олиб қайтган стипендиатлар миллий кадрлар захирасига тўғридан тўғри киритилади ҳамда улар давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларига танловсиз ишга олинади.

Шунингдек, 2025 йил 1 июндан эътиборан: 

  • нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг юқори 100 талик рўйхатига киритилган хорижий олий таълим муассасаларида илмий даража (PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даража) олган 35 ёшгача бўлган мутахассисларга уй-жой сотиб олиш учун уй-жой жойлашган ҳудуддан келиб чиқиб, ўн йил муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 150 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади; 
  • Халқаро фан олимпиадалари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган бир марталик пул мукофотининг амалдаги миқдорлари 5 бараварга оширилади. 

2025—2026 ўқув йилидан бошлаб: 

  • Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларининг намунали курсантлари ва тингловчилари учун "Олий бош қўмондон" давлат стипендияси жорий этилади; 
  • ўқувчилар ўртасида муҳандислик-ихтирочилик йўналишида олимпиадалар ўтказиш йўлга қўйилади ва ғолиб бўлган битирувчи ёшлар давлат олий таълим муассасаларининг олимпиада йўналишига мос ва турдош таълим йўналишларига имтиҳонларсиз қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. 
  • Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий ва умуммиллий қадриятларни шакллантирувчи миллий медиаконтентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг